Украинанинг ЕИга кириши иттифоқни йўқ қилади – “Bloomberg”
Олам
−
13 Июнь 2022
12341Украинанинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиши ташклот учун кўплаб янги муаммоларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
“Ҳеч қачон яхши бошқарув моделига эга бўлмаган Европа Иттифоқи қулаши ёки ҳатто парчаланиши ҳам мумкин”, дея таъкидлаган шарҳловчи Андреас Клут.
Муаллиф огоҳлантириш Молдова, Грузия, Албания, Шимолий Македония ва бошқа мамлакатларнинг ЕИга аъзо бўлишига ҳам тегишли эканини қўшимча қилган.
Унинг фикрича, уларни Евроиттифоққа қўшишга шошилиш ёмон фикр ҳисобланади.
“Ушбу мамлакатларнинг иқтисодиёти, суд тизими ва бошқа институтлари ЕИга киришга тайёр эмас. Бу ҳақда ўйламаслик керак”, дейди нашр муаллифи.
Шунингдек, муаллиф иттифоқнинг чалкаш ва ноқулай бошқарув тизимига ишора қилган.
“Муассасалар ва комиссарлар сонининг ортиб бораётгани, Бобилдаги тиллар, урф-одатлар ва миллий манфаатларнинг бетартиблиги – энг кичик муаммолар. ЕИнинг эскирган шартномалари ҳақиқатга мос келмайди”, дея қўшимча қилган у.
Унинг таъкидлашича, ЕИда “адашган” аъзоларни чиқариб юбориш механизми йўқ.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси