Тўқаев Ўзбекистонга ташрифини якунлади (видео)

Жамият

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Тўқаевни кузатиб қўйди. Шу билан Қозоғистон етакчисининг давлат ташрифи якунланди.

Тўқаев 11-12 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлди, сўнг Ўзбекистонга келди. Қозоғистон Президенти Тошкентдаги матбуот анжуманида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма газ лойиҳаси муваффақиятли экани, газ транзитини кенгайтириш режалаштирилганини маълум қилганди.

Тошкентда Қозоғистон раҳбари бугун, 16 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этди. У Президент Шавкат Мирзиёев берган таклифларни қўллаб-қувватлашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ва музокаралар ўтказганди. Улар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 16 ноябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида бир қатор ташаббусларни илгари сурди


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг