Шавкат Мирзиёев Масқатда тантанали кутиб олинди

−

image

Бугун, 16 ноябрь куни Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида давлат ташрифи билан Уммон Султонлигига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, саройга яқинлашганда, давлат раҳбари ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўтирган автомобилни отлиқ фахрий қоровул кутиб олган ва кузатиб борган.

Олий мартабали меҳмон шарафига тўплардан 21 маротаба тантанали ўқ узилган. Сарой олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграган.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлаган.

Тантанали маросимдан сўнг саройда олий даражадаги учрашув бошланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends