Шавкат Мирзиёев Уммон султони билан учрашув ўтказди
−
20:53 664 1 minute
Бугун, 16 ноябрь куни расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид “Ал-Аълам” саройида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Уммон Султони давлат раҳбарини самимий қутлаб, мазкур ташриф икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қилишини таъкидлаган.

Президент юксак эҳтиром ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик изҳор этиб, ташриф ўзаро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлишига ишонч билдирган.
Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланиб, сиёсий мулоқот мустаҳкамланаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилган.
Live
All