Мирзиёев Жапаров билан кўришди

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, олий даражадаги келишувларнинг ижроси, биринчи навбатда, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилган.

Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган. Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Маълумот учун, минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров Қирғиз Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг