Тошкентда судья 15 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
02 Апрель
14875Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Ш. А. 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пора предметини қайтараётганда қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, судья аввалига пора олган ва кейинчалик уни қайтараётган вақтида тезкор тадбирда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б. 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга тушганди. Судьялар олий кенгаши Бош прокурорнинг судьяни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномасини кўриб чиқиб, унинг жиноий жавобгарликка тортилишига розилик берган ва судьялик ваколатини тўхтатган. Ўтган йилда эса 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётганда қўлга олинган жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 5 йилга қамалганди.
LiveБарчаси