Тошкентда пора билан қўлга тушган судья қамалди
3-саҳифа
−
20 Февраль
11057Ўтган йили пора билан қўлга тушган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Б.И. 5 йилга қамалган ва ҳозирда жазони ўтамоқда. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Икромжон Муслимов маълум қилди.
"Пора билан қўлга тушган жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман собиқ судьяси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳозирда у жазо ўтамоқда", дейди Муслимов.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, судьяга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суднинг 2023 йил 4 июлдаги ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 16 февраль куни 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётганда қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь