Тошкентда судья пора билан қўлга олинди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023 19231 1 дақиқа
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 16 февраль куни 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётганда қўлга олинган. Шу ҳақда тарқалган хабарларни Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Хабар қилинишича, бугун, 17 февраль куни Судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И.Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Кенгаш хулосаси билан И.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
“Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь