Сўровнома: Республикачиларнинг қанчаси Трампни қўллаши маълум бўлди
Олам
−
11 Январь 2024
8699АҚШ республикачи сайловчиларининг 49 фоизи AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни 2024 йилги сайловларда президентликка номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватламоқда. Бу “Reuters” ва “Ipsos” тадқиқот агентлигининг ҳамкорликда ўтказган сўровномасида ўз тасдиғини топди.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 12 фоизи АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейлини, 11 фоизи Флорида губернатори Рон Десантисни, 4 фоизи тадбиркор Вивек Рамасвамини қўллаб-қувватлаган. Яна 4 фоиз иштирокчилар Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида Нью-Жерси штатининг собиқ губернатори Крис Кристи номзодига овоз беришини билдирган.
Респондентларнинг 22 фоизи бошқа сиёсатчиларга мойиллигини айтган ёки бу ҳақдаги саволга жавоб беришни истамаган.
Маълумот учун, олдинроқ Нью-Жерси штатининг собиқ губернатори Крис Кристи АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини қайтариб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойидаёқ Трамп 2024 йилги сайловга номзодини расман эълон қилган. Ўтган йилнинг январь ойида сайлов кампанияси бошланган бўлса, 2023 йилнинг декабрь ойида Колорадо ва Мэн штатлари ўз ҳудудида Трампнинг президентликка номзодини қўйишини тақиқлаганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь