Ситора Турдибекова “Жасорат” медали билан тақдирланди
Спорт
−
25 Август
10423Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Ситора Турдибекова “Жасорат” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланган.
-57 кг да баҳсларда иштирок этган Турдибекова Олимпиадада тайванлик боксчи Линь Юй-Тин билан куч синашиб, мағлубиятга учраганди. Линь Юй-Тин эса якунда ўз вазнида Олимпиада чемпиони бўлди.
Линь Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ўтказиладиган 2023 йилги аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида гендер мувофиқлик тестлардан ўта олмагани учун дисквалификация қилинганди.
IBA президенти Умар Кремлев Линь Юй-Тинга Олимпиадада қатнашишга рухсат берилганини Халқаро Олимпия қўмитаси учун шармандалик эканлигини билдириб, эркак боксчиларга қарши рингга кўтарилган аёл боксчилар IBA томонидан 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Ситора Турдибековага ўз туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй совға қилинганди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов эса Олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросимида Париж Олимпиадасидаги энг ёмон ҳодиса эркак спортчиларнинг аёлларга қарши рингга чиққани бўлганини айтганди.
LiveБарчаси