Бу гал энг ёмони эркакларнинг аёллар кийимини кийиб чиққани бўлди – Абдулла Арипов (видео)
Спорт
−
13 Август
15240Париж Олимпиадасидаги энг ёмон ҳодиса эркак спортчиларнинг аёлларга қарши рингга чиққани бўлди. Бу ҳақда кеча, 12 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросимида сўз очди.
“Бу гал энг ёмони, ўйлайманки, халқимизга ҳам ёқмаган нарса – эркак болаларни аёлларнинг кийимини кийиб чиққани бўлди. Бу умуман қабул қилиб бўлмайдиган ҳодиса. Шундай бўлса ҳам Ситорахон қизимиз Тайпейдан келган эркак йигит билан охиригача қўрқмасдан курашди.
Диёрахоннинг чемпион бўлгани, Светлананинг кумуш медалини олгани, Ситорахоннинг қўрқмасдан курашгани, ўйлайманки, қизларимиз ҳам йигитлардан қолишмайдиган, мард ва лидер эканидан дарак, тўғрими?”, дейди Бош вазир.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ушбу баҳсларда ўзбекистонлик Ситора Турдибекова жинси бўйича баҳсларга сабаб бўлган Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тинга қарши рингга кўтарилиб, якунда мағлубиятга учраганди. Лин Юй-Тин 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган, аниқроғи боксчига мундиалда қатнашишга рухсат берилмаган, бироқ унга Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпиада баҳсларида қатнашишга рухсат берди. Лин Юй-Тин Олимпиадада олтин медални қўлга киритди.