Олимпиадада эркак боксчи билан жанг қилган ўзбекистонлик қизга уй совға қилинди
Спорт
−
14 Август
19437Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Ситора Турдибековага ўз туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
-57 кг да баҳсларда иштирок этган Турдибекова Олимпиадада тайванлик боксчи Линь Юй-Тин билан куч синашиб, мағлубиятга учраганди. Линь Юй-Тин эса якунда ўз вазнида Олимпиада чемпиони бўлди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) текширувларига кўра, Линь Юй-Тиннинг эркаклиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Турдибекова IBA президенти Умар Кремлев томонидан 100 минг доллар билан тақдирланиши хабар қилинганди.