Олимпиадада эркак боксчи билан жанг қилган ўзбекистонлик қизга уй совға қилинди
Спорт
−
14 Август 2024 21298 1 дақиқа
Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Ситора Турдибековага ўз туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
-57 кг да баҳсларда иштирок этган Турдибекова Олимпиадада тайванлик боксчи Линь Юй-Тин билан куч синашиб, мағлубиятга учраганди. Линь Юй-Тин эса якунда ўз вазнида Олимпиада чемпиони бўлди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) текширувларига кўра, Линь Юй-Тиннинг эркаклиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Турдибекова IBA президенти Умар Кремлев томонидан 100 минг доллар билан тақдирланиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь