Париж-2024: Эркак боксчига ютқазган ўзбек қизига 100 минг доллар берилади

Спорт

image

Аввалроқ, Париж Олимпиадаси бокс баҳсларида ўзбекистонлик Ситора Турдибекова Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) текширувларига кўра эркак деб топилган хитой тайпейилик Лин Юй-Тинга мағлубиятга учрагани хабар қилинганди.

IBA президенти Умар Кремлев мазкур ҳолатни Халқаро Олимпия қўмитаси учун шармандалик эканлигини билдириб, эркак боксчиларга қарши рингга кўтарилган аёл боксчилар IBA томонидан 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланишини маълум қилди.

“IBA Олимпиадада адолатсизликка учраган боксчи қизларни 1-ўринга бериладиган пул маблағлари миқдорида мукофотлайди. Биз барчани ҳимоя қиламиз ва, албатта, гендер дискриминациясини ҳам. Ҳозир Олимпия ўйинларида содир бўлаётган воқеалар барча замонларнинг энг шармандали ҳолати. Спортчилар ХОҚ раҳбариятининг беадаблигидан жабр кўрмоқда ва спортчилар гендер дискриминацияси ҳамда соғлом рақобатнинг йўқлиги туфайли фаолиятини якунлайди. Биз спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз ва бошқа халқаро ассоциациялар ҳам жим туришни тўхтатиб, биздан ўрнак олиш вақти келди!” деб ёзди Кремлев ўз саҳифасида.

Қайд этиш жоиз, Турдибековадан ташқари италиялик Анжела Карини рақиби, жазоирлик Иман Хелифга қарши жангнинг 46-сониясида тўқнашувни давом эттиришдан бош тортганди, бунга сабаб эса Хелиф 2023 йилда Нью-Деҳлида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медаль учун курашдан бир неча соат олдин Халқаро бокс ассоциациясининг мувофиқлик мезонларини бажара олмаган. Ўшанда генетик текширув Иман Хелифнинг эркак киши эканлигини аниқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Ситора Турдибекова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made