Париж-2024: Ситора Турдибекова эркак боксчига жангни бой берди
Спорт
−
02 Август
14238Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тинга қарши рингга кўтарилди ва мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиаданинг навбатдаги кун баҳсларида ўзбекистонлик боксчи қиз Ситора Турдибекова мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун эркак боксчи билан жанг қилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда италиялик Анжела Карини рақиби, жазоирлик Иман Хелифга қарши жангнинг 46-сониясида тўқнашувни давом эттиришдан бош тортганди.
LiveБарчаси