Осиё ўйинлари. Боксчилар 3 та бронза олди
Спорт
−
12:21 681 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи бронза медалини қўлга киритди.
Бокс бўйича аёллар ўртасида -51 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруза Казакова ярим финалда Олимпиада чемпиони, хитойлик Ву Юга қарши жанг қилди. Баҳсда Феруза мағлубиятга учраб, мусобақани бронза медали билан якунлади.
Шунингдек, -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ситора Турдибекова Осиё ўйинларининг ярим финалида Хитой Тайпейи вакили Лин Юга қарши рингга чиқди. Жанг якунида ҳакамлар 5:0 ҳисобида Лин Юнинг ғалабасини қайд этди.
Бокс бўйича эркаклар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ярим финал баҳсида Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Тўрехан Сабурханга қарши рингга чиқди. Баҳсда рақибига имкониятни бой берган боксчи Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 14 та олтин, 17 та кумуш ва 17 та бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь