Диёра Келдиёровага ҳам муддатидан олдин янги ҳарбий унвон берилди
Спорт
−
30 Август
26784Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида -52 кг вазн тоифасида дзюдо спорти бўйича аёллар ўртасида ғолибликни қўлга киритиб, Олимпиада чемпионига айланган Мудофаа вазирлиги лейтенанти Диёра Келдиёровага муддатидан олдин катта лейтенант унвони берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси ҳисобланган Келдиёрова, шунингдек “Тўмарис” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.
Шу билан бирга, -68 кг вазн тоифасида таэквондо бўйича Ўзбекистон тарихида илк икки карра Олимпиада олтин медаль соҳиби, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони билан тақдирланди.
Таэквондо бўйича аёллар ўртасида кумуш медаль соҳибаси, кичик сержант Светлана Осиповага ҳам бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони топширилди. Бундан ташқари, у “Тўмарис” кўкрак нишони билан ҳам мукофотлади.
Бундан ташқари, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришдаги фаоллиги ҳамда ҳамкорлиги учун Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел икки хонали уй билан;
-57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Ситора Турдибекова “Тўмарис” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бокс федерацияси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс бўйича аёллар Бош мураббийи Элшод Расулов, Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчиси ҳамда Қуролли Кучлар хизматчиси Акмал Хасанов Мудофаа вазирининг “Малакали устоз” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Маълумот учун, боксчилар Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳарбий унвонлари ҳам муддатидан олдин кўтарилганди. Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган боксчилар лейтенант Абдумалик Халоков ва лейтенант Лазизбек Мулложоновга ҳам муддатидан олдин катта лейтенант унвони берилганди.
Эслатиб ўтамиз, боксчи Исроил Мадримов март ойида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида россиялик чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритиб қайтганидан сўнг, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов унга муддатидан олдин майор ҳарбий унвонини топширганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь