Жалолов ва Дўсматовнинг ҳарбий унвонлари муддатидан олдин кўтарилди
Спорт
−
28 Август
53148Олимпиада ўйинларида олтин медални олган боксчилар Ҳасанбой Дўстматов ва Баҳодир Жалоловга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
“Капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари подполковник ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди”, дейилади хабарда.
Уларга ушбу унвон Миллий гвардия қўмондони томонидан тантанали равишда топширилган.
Эслатиб ўтамиз, боксчи Исроил Мадримов март ойида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида россиялик чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритиб қайтганидан сўнг, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов унга муддатидан олдин майор ҳарбий унвонини топширганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь