Исроил Мадримов муддатидан олдин майор унвони билан тақдирланди (видео)
Sport
−
19 March 2024 15593 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов боксчи Исроил Мадримовга майор ҳарбий унвонини топширди.
Спортчи 8 март куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида россиялик чарм қўлқоп устаси Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мадримов Президент совғаси Chevrolet Tahoe автомобили билан тақдирланганди.
Live
All