Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди (видео)
Спорт
−
14 Март 2024 12448 1 дақиқа
Бугун, 14 март куни ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди.
Боксчи Тошкент халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан кутиб олинди.
Мадримовни кутиб олиш маросимида Ўзбекистондаги спорт ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди ва спортчига Президент совғаси Chevrolet Tahoe автомобили топширилди.
Маълумот учун, 29 ёшли чарм қўлқоп устаси профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалабага эришган, 1 та жангида эса дуранг натижа қайд этган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь