Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди (видео)

Sport

image

Бугун, 14 март куни ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди.

Боксчи Тошкент халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан кутиб олинди.

Мадримовни кутиб олиш маросимида Ўзбекистондаги спорт ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди ва спортчига Президент совғаси Chevrolet Tahoe автомобили топширилди.

Маълумот учун, 29 ёшли чарм қўлқоп устаси профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалабага эришган, 1 та жангида эса дуранг натижа қайд этган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends