Мадримов Лас-Вегасда ким билан жанг қилиши маълум бўлди
Sport
−
24 December 2025 9289 1 minute
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангидаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Маълум бўлишича, Исроил Мадримов 2026 йилнинг 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида Доминикан Республикаси вакили Луис Дэвид Салазарга рақиб бўлади.
Маълумот учун, 30 ёшли Исроил Мадримов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Унинг рақиби 32 ёшли Дэвид Салазар ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов WBA'нинг ноябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингда 7-ўринни эгаллаб турибди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August