Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон концертга борди

Жамият

image

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида икки мамлакат санъаткорлари иштирокидаги анъанавий концертни биргаликда томоша қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини узоқ ўтмишга бориб тақаладиган муносабатлар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради. 

Ҳар икки мамлакатда ҳам асрлар давомида шаклланиб келган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик анъаналари асраб-авайланиб, бойиб бормоқда.

Ушбу маданий тадбир бунинг яққол тасдиғи бўлган. Концерт дастурида биродар халқларнинг бетакрор ва бой маданиятини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг энг сара асарлари ижро этилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорлари ҳамда ансамблларининг биргаликдаги чиқишлари ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга етиб келганди. Тошкент халқаро аэропортида олий меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Шунингдек, Кўксарой қароргоҳида Имомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Кейинроқ эса Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон тор доирада музокара ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди. Шунингдек, икки давлат етакчилари йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди. Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси Президентининг давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон концерт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг