Имомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Жамият
−
15:30 1643 1 дақиқа
Бугун, 26 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этган.


Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Тожикистон мадҳиялари янграган.


Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.


Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг музокаралари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга етиб келганди. Тошкент халқаро аэропортида олий меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган эди.
Live
Барчаси