Шавкат Мирзиёев Бангладеш Бош вазири билан учрашди

Local

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси сессияси доирасида Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Ториқ Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, самимий мулоқотда Ўзбекистон – Бангладеш муносабатларини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал тус олгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилган.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва уни амалий мазмун билан бойитиш, жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришга келишиб олинган.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends