Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи якунланди
−
08:28 693 2 minutes
Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Анталия шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва бу борадаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурган.
.jpg)
Шунингдек, саммит доирасида давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилган. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, “яшил” трансформация ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинган.
.jpg)
Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафалда Дуэрте, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо, Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селесте Сауло, Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Саудия Арабистони энергетика вазири, саноат ва минерал ресурслар вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан учрашувлар ўтказган.
.jpg)
Кеча, 11 ноябрь куни эса Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга, Финляндия Президенти Александр Стубб, Словения Президенти Наташа Пирс Мусар, Бангладеш Бош вазири Ториқ Раҳмон, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад ҳамда БМТ Тараққиёт дастури Администратори Александр Де Кроо билан музокаралар бўлиб ўтган.
Анталия халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Туркиянинг расмий шахслари кузатиб қўйган. Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетган.
Live
All