Ўзбекистон чўлланишга қарши курашда БМТ билан шерикликни мустаҳкамлайди

Local

−

image

Бугун, 11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда чўлланишга қарши курашиш, таназзулга учраган ерларни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Самарали ҳамкорлик доирасида сўнгги беш йил давомида 15 та қўшма лойиҳа амалга оширилгани мамнуният билан қайд этилган.

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва қурғоқчил экотизимлар барқарорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Углерод ютилишини ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш ва карбон молияси маблағларини жалб этиш муҳимлиги таъкидланган.

Учрашув якунида чўлланишга қарши курашиш ва экологик барқарорликни таъминлаш соҳаларида шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш юзасидан келишувга эришилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends