Зеленский руслардан озод этилгач, жонланаётган шаҳарлар суратларини эълон қилди
Олам
−
20 Сентябрь 2022
7107Украинанинг Харьков вилоятининг рус босқинчиларидан озод қилинган аҳоли пунктлари тикланмоқда – улар озиқ-овқат, дори-дармон, пенсия, энергия таъминоти ва жамоат транспорти қайтмоқда. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский Facebook’да маълум қилди, деб ёзади “Укринформ”.
“Энди Харьков вилоятининг озод қилинган ҳудудлари ниҳоят яшаши мумкин – озиқ-овқат, дори-дармонлар, энергия таъминоти қайтмоқда, пенсиялар келтирилди, биз транспорт ва темир йўл ишини тиклаяпмиз. Вақти келади – биз босқинчилар томонидан вайрон қилинган ҳамма нарсани тиклаймиз”, дейди Зеленский.
Шунингдек, Украина Президенти руслар томонидан вақтинча босиб олинган бошқа барча шаҳарлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин бўлган кун келишига ишонч билдирди.
“Ва Херсон, Бердянск, Донецк, Луганск ва Мариуполь ҳақида ҳам. Албатта, Қрим ҳақида. Украина қайтиб келади. Украина ғалаба қозонади!”, дейди Президент.
Зеленский Россиянинг Украинага бўлган кенг кўламли тажовузининг оқибатларини акс эттирувчи фотосуратлар тўпламини ҳам чоп этган.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни “Укрзализница” Харков вилоятида босқинчилардан озод қилинган Харьков ва Балаклея ўртасида қатновчи темир йўл автобусини ишга туширди.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳарбийларининг Харьков вилоятида қарши ҳужумга ўтиши натижасида руслар назоратидаги Балаклея, Изюм, Купянск каби шаҳарлари ва кўплаб бошқа аҳоли пунктларини озод қилди. Баъзи ҳудудларда украина ҳарбийлари Россия чегарасигача чиқди.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь