Рақобат қўмитаси “Korzinka”ни жаримага тортди
Жамият
−
17 Июль
10372Аввалроқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди. Ўрганишдан сўнг супермаркетлар тармоғига нисбатан жарима қўлланилди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.
Билдирилишича, қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда “Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Маълум қилинишича, ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси пахта тўқимачилик ва ёғ-мой кластерлари томонидан 20 млрд сўм асоссиз даромадлар олинганлигини аниқлаганди.
LiveБарчаси