Путин Украина ҳудудлари Лениннинг “совға”си эканини айтди
Олам
−
18 Июнь 2022
19174Украина Россия империяси таркибига учта ҳудуд – Киев, Житомир, Чернигов билан кирган. Қолган барча ҳудудлар унга кейин қўшилган, жумладан Ленин томонидан берилган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Петербург халқаро экономика форумидаги нутқида айтиб ўтди.
“Украина Россия империяси таркибига амалда учта ҳудуд – Киев ва Киев вилояти, Житомир, Чернигов билан келган, бори шу. 1922 йилда Совет Иттифоқининг шаклланиши натижасида мерос бўлиб қолган барча нарсалар Совет Иттифоқининг шаклланиши даврида Владимир Ильич Ленин томонидан совға қилинган”, дейди Путин.
Президент Россия Украинанинг ташкил топиш усулини ҳурмат қилганини ва СССР парчаланганидан кейин Россия мамлакатлар ўртасидаги яхши муносабатлар сақланиб қолишини инобатга олганини таъкидлаган.
“Афсуски, ушбу режимда ҳамкорлик қилиш истагимизга қарамай, биз фақат иқтисодий ёрдамни ошириш бўйича сўров ва талабларни олдик, биз қўлимиздан келганини қилдик”, дейди Путин.
У “90-йилларда Россиянинг ўзи оғир аҳволда бўлганини, аммо шунга қарамай у доимий равишда кредитлар ва арзон энергия ресурслари билан ёрдам берганини” эслаган.
“Энергия нархлари, кредитлар ҳақидаги барча муҳокамаларни эслайман. Мен яна нима қилишимиз керак бўлганини тушунмаяпман. Биз [Украина билан]давлатлараро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қўлимиздан келган барча ишни қилдик”, дея таъкидлаган Россия Президенти.
Путиннинг қўшимча қилишича, Украинада сиёсий ҳокимиятни амалда қўлга олган ва олий сиёсий раҳбариятга таъсир ўтказган “бир гуруҳ одамлар” ривожланиш векторини белгилаб берди.
“Ва кейин у (гуруҳ) қандайдир цивилизацион танловини эълон қилди. Буларнинг барчаси Украина халқидан ўғирланган маблағларни ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида режали қилинган. Мен бошқа ҳеч нарсани кўрмаяпман”, дея хулоса қилган Россия Федерацияси Президенти.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси