ОАВ: Навальний янгича “Новичок” билан заҳарланган. Иш ортида разведка бор
Олам
−
10 Сентябрь 2020
7711Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний “омадли вазиятлар занжири” сабаб омон қолган. Бу ҳақда “Die Zeit” журнали ёзмоқда.
Нашр Навальний чиққан самолёт учувчисининг зудлик билан Омскка қўнишини ва шифокорларнинг унга атропин беришини сиёсатчининг омон қолишидаги энг муҳим жиҳат эканини таъкидлаган.
Бундесвернинг фармокология ва токсикология институтининг таъкидланишича, Алексей Навальни “Новичок” заҳарининг янги, модификацияланган версияси билан заҳарланган.
“Навальний самолёт бортида ўлиши керак эди. Берлиннинг тахминларига кўра, унинг ҳамон тириклигига учувчининг тезда самолётни қўндириши ва Навальнийга заҳарга қарши атропин берилиши каби омадли вазиятлар занжири сабаб бўлди”, дея ёзган нашр.
“Новичок”нинг янги модификацияси янада ажаловарт ва бизга маълум бўлганларидан кўра секинроқ таъсир қилади. Заҳар излари Навальнийнинг қўли ва у сув ичган идишда аниқланган.
“Бундай ўлим ва мураккаб заҳар билан фақатгина разведка операция ўтказиши мумкин. “Новичок”нинг янги варианти мавжудлиги қандайдир россиялик олигарх уни қўлга киригани ҳақидаги маълумотни инкор қилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу икки элементли заҳарни тайёрлаш учун оддий жиноятчилар кира олмайдиган лаборатория керак. Бундан ташқари, Германия махсус хизматлари Россия Федерал хавфсизлик хизмати синчковлик билан кузатаётган навальнийни хорижий разведка амалга оширганини ақлга сиғмас иш деб баҳолаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Томскдан Москвага самолётда қайтаётганда тоби қочиб, зудлик билан Омскдаги шифохонага ётқизилди. Унинг тарафдорлари Навальнийни Германияга олиб кетиш ҳаракатига тушди. Аммо икки кун давомида Омскдаги шифохона шифокорлари уни кўчиришга рухсат бермай келди.
Бу орада Навальнийни заҳарланган деб тахмин қилаётганлар бу ҳаракатни Кремлнинг режаси деб баҳолади. Икки кундан кейин сиёсатчи Берлинга олиб кетилди. Германия Ҳукумати Россиядан ҳолат бўйича шаффоф текширув бошлашни сўради. Кремль бу чақирувга муносабат билдириб, заҳарланишни исботловчи далил йўқлигини маълум қилди.
Германия эса иттифоқчилари билан Россияга қарши санкциялар жорий қилиш бўйича муҳокамаларни бошлаб юборди. Хусусан, Франция ва Буюк Британия Россиянинг танобини тортиб қўйиш кераклигини айтмоқда.
"Der Spiegel" нашри Навальнийнинг териси, пешоб ва қонида заҳарловчи модда аниқланганини маълум қилди.
Россия эса билдирилаётган айбловларга нисбатан, Ғарб давлатлари ва НАТОни "Новичок" гуруҳига кирувчи кимёвий модда ўйлаб топишда айблади.
LiveБарчаси