Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланди
Жамият
−
20 Август 2020
8148Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. У ҳозир кома ҳолатига тушиб қолган. Аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Навальний Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган. Сиёсатчи сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш фонди Матбуот котиби Кира Ярмиш Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Алексей аввалгидек ИВЛ аппаратига уланган. У комада, аҳволи оғир. Таҳлил натижалари ҳали чиқмади”, деган у.
Навальний комадалигини уни даволаётган шифокор Анастасия Васильева ҳам тасдиқлади.
“Мен ҳозир Омскка учяпман. Дастлабки ташхис қўёлмайман. У ҳозир комада ИВЛга уланган. Шифокор билан гаплашишга қўйишмаяпти, аммо Алексейда ҳеч қачон ҳеч нимага аллергия бўлмаган”, деган Васильева.
Омск вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, навальнийнинг аҳволи оғир.
Маълумот учун, Навальний Томск аэропортидан самолёт учганидан кейин тоиб қочган. Самолёт зудлик билан Омскда қўнган.
LiveБарчаси