Навальний қурбақанинг заҳри билан ўлдирилган – ОАВ
Олам
−
14 Февраль 5101 2 дақиқа
Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальнийнинг оила аъзолари сиёсатчи ўлдирилганидан сўнг хорижга олиб чиқишга муваффақ бўлган биоматериалларда эпибатидин моддаси аниқланди. Биоматериалларни ўрганган бир нечта лаборатория экспертлари бир-биридан мустақил равишда шундай хулосага келди. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, биоматериаллар ўрганилган Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия лабораториялари вакиллари Мюнхен хавфсизлик конференциясида қўшма баёнот беришни режалаштирмоқда.
Эпибатидин – 1974 йилда кашф этилган бўлиб, у Жанубий Америкадаги Epipedobates tricolor турига мансуб дарахт қурбақасининг терисидан ажратиб олинган, кейинчалик эса сунъий йўл билан синтез қилинган. Бу никотин ва мускарин ацетилхолин рецепторларига таъсир қилувчи нейротоксиндир. Мазкур рецепторлар оғриқ сезгисини узатиш, ҳаракат ва бошқа функцияларда иштирок этади. “The Insider”нинг ёзишича, эпибатидин бутун танада увишиш чақиради ва тезда тўлиқ фалажликка олиб келиши мумкин. Агар фалажлик нафас олишнинг тўхташига сабаб бўлса, модда ўлимга олиб келади.
“Алексей Навальнийда кузатилган аломатлар ҳақидаги очиқ манбалардаги маълумотлар эпибатидиннинг маълум таъсирига мос келади”, деган “The Insider”га заҳарланиш пайтида Навальнийни даволаган реаниматолог шифокор Александр Полупан.
2025 йилнинг сентябрида Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная Алексей Навальний 2024 йил 16 февраль куни Ҳарпдаги қутб колониясида ҳалок бўлганидан сўнг унинг жамоаси биологик материал намуналари қўлга киритиб, уларни Ғарбнинг икки давлати лабораторияларига юборганини маълум қилган (қайси давлатлар ва қайси лабораториялар экани ўшанда аниқлаштирилмаган). Лабораториялар тадқиқотни бир-биридан мустақил равишда ўтказиб, Алексей Навальний заҳарланганини тасдиқлаган.
“Мен эрим заҳарланганига биринчи кунданоқ амин эдим, аммо энди бунга далил бор: Путин Алексейни кимёвий қурол билан ўлдирди. Икки йил давомида пухта иш олиб борган ва ҳақиқатни очиб берган Европа давлатларидан миннатдорман. Владимир Путин – қотил. У барча жиноятлари учун жавоб бериши керак”, дейди Юлия Навальная.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Берлинда Алексей Навальний хотирасига бағишланган кечада унинг беваси Юлия Навальная эри шарафига “сиёсатчилар ва оммавий ташаббуслар учун” йиллик мукофот таъсис этилишини эълон қилганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль