Навальная эри шарафига сиёсий мукофот эълон қилди

Олам

image

Берлинда россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальний хотирасига бағишланган кечада унинг беваси Юлия Навальная эри шарафига “сиёсатчилар ва оммавий ташаббуслар учун” йиллик мукофот таъсис этилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
 
Қайд этилишича, кеча, 16 февраль куни Берлинда Юлия Навальная турмуш ўртоғи ва сиёсатчи Алексей Навальний вафотининг бир йиллигига бағишланган хотира кечасида қатнашган. Навальная Берлиндаги Кайзер Вильгельм мемориал черковида эрининг хотирасига бағишлаб йиллик мукофот таъсис этилишини айтган. 

“Бу ёш сиёсатчилар, оммавий ташаббуслар учун мукофот бўлади” , дейди Навальная.

Навальний хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун у ерда 500 га яқин одам йиғилган. Шунингдек, 2024 йил август ойида Россия ва Ғарб ўртасидаги кенг кўламли маҳбус алмашинуви доирасида Россия қамоқхоналаридан озод этилган сиёсатчилар Илья Яшин ва Андрей Пивоваров ҳам мазкур маросимда қатнашган.

Алексей Навальний қамоқхонада вафот этди north_east

Алексей Навальний қамоқхонада вафот этди

“Россия Президенти Владимир Путин озодлик ва унинг ҳимоячиларига қарши шафқатсиз курашмоқда, бироқ Навальнийнинг жасорати вазиятни ўзгартирди ва унинг ўлимидан кейин ҳам таъсир кўрсатишда давом этмоқда”, дейди Германия ҳукумати канцлери Олаф Шольц.

Маълумот учун, 12 февраль куни Британия парламентида бўлиб ўтган маросимда марҳум мухолифат етакчисининг автобиографик китоби Вестминстер китоб мукофотининг 2024 йилги совриндори бўлганини эълон қилинган. У “Парламент аъзоси ёзмаган энг яхши сиёсий китоб” номинациясида ғолиб бўлди.

Вестминстер китоб мукофоти 2016 йилда Британия китоб сотувчилар уюшмаси ва нашриётчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган. Бу Буюк Британиянинг ягона сиёсий ёзувчи мукофоти бўлиб, китоб сотувчилар томонидан тузилади ва парламент аъзолари томонидан овоз берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда Россия элчихонаси яқинидаги кўчага Навальний номи берилиши ҳақида хабар берилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Берлин Алексей Навальний Навальная сиёсий мукофот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг