Навальнийнинг заҳарланиши: 5 давлат Россияга жиддий айблов қўйди

Олам

image

Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Россия колониясида эпибатидин – Жанубий Америка қурбақасининг заҳри билан заҳарланиши юзасидан қўшма баёнот эълон қилди. Баёнот беш давлат Ташқи ишлар вазирлари томонидан келишилган бўлиб, Буюк Британия ҳукумати сайтида келтирилган. 

Унда айтилишича, эпибатидин Жанубий Америкадаги заҳарли қурбақаларга хос токсин бўлиб, Россия ҳудудида у билан табиий йўл билан алоқа қилиш имконсиз.

“Навальний қамоқда вафот этди, бу эса Россияда унга ушбу заҳарни юбориш учун восита, мотив ва имконият бўлганини англатади”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҳужжатда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Россия Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияни бузганидан хабардор қилингани қайд этилган.

“Биз ва ҳамкорларимиз Россияни жавобгарликка тортиш учун қўлимиздаги барча сиёсий воситалардан фойдаланамиз”, дейилади ҳужжатда.

Маълумот учун, Алексей Навальний 2024 йил 16 февраль куни Россиянинг Ямало-Ненец автоном округидаги “Қутб бўриси” (ИК-3) махсус режимли колониясида вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, у сайрдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган, ҳушини йўқотган ва тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алексей Навальнийнинг оила аъзолари сиёсатчи ўлдирилганидан сўнг хорижга олиб чиқишга муваффақ бўлган биоматериалларда эпибатидин моддаси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Биоматериалларни ўрганган бир нечта лаборатория экспертлари бир-биридан мустақил равишда шундай хулосага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний заҳар эпибатидин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг