Қарорни Кремль қабул қилган – Навальнийнинг тарафдорлари уни Германия олиб кетолмади
Олам
−
21 Август 2020
8503Аввалроқ, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний заҳарлангани ва Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Навальний ҳамон кома ҳолатида қолмоқда. Шифохона бош шифокори уни Германияга кўчиришга рухсат бермади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш фонди Матбуот котиби Кира Ярмиш.
Ярмиш Навальнийни кўчиришни тақиқлаш унинг ҳаётига хавфли эканини маълум қилди.
“Омскдаги шифохонада ускуналарсиз, аниқ қўйилмаган ташхис билан қолиш жуда хавфли”, деган Ярмиш. У Навальнийни кўчиришга рухсат бермаётган шифокорлар сиёсатчини ўлимга рўбаро қиляпти деб, ҳисоблаяпти. Унинг фикрича, бу қарорни шифокор эмас, Кремль қабул қилган.
Коррупцияга қарши кураш фонди директори Иван Жданов шифокорлар дастлаб Навальнийни кўчиришга рози бўлганини, кейин эса уларни алмаштириб қўйгандек, фикри ўзгарганини айтган. Ждановнинг сўзларига кўра, Навальнийни кўчириш учун ҳамма нарса тайёр бўлган.
Мухолифат етакчисининг тарафдорлари у хавфли заҳар билан заҳарланганини, аммо шифокорлар у қандай модда эканини аниқлашга тўсқинлик қилаётганидан шикоят қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний 20 август куни Томскдан учган самолётга чиққан. Кўп ўтмай у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Самолёт зудлик билан Омскка қўнган. Навальнийнинг тарафдорлари уни хорижга олиб чиқиш учун Кремлдан ёрдам сўради. Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Ўша куннинг ўзида Германия ва Франция етакчилари Алексей Навальнийга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. 21 август куни эса Германиядан самолёт келди. У сиёсатчини олиб кетиши керак эди.
Аҳамиятлиси, Алексей Навальнийга ҳамон аниқ ташхис қўйилмаган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланяпти.
LiveБарчаси