Путиннинг россияликлар орасида рейтинги тушиб кетди
Олам
−
01 Июнь 2020 15259 1 дақиқа
Россияликларнинг мамлакат Президенти Владимир Путинга бўлган ишонч рейтинги 25 фоизгача тушиб кетди. Апрель ойида бу 28 фоизни ташкил қилганди. Бу ҳақда “Левада-центр” таҳлилий маркази хабар берди.
Марказ сўровнома ўтказган. Унинг респондентларига “Ўзингиз энг кўп ишонган 5-6 нафар сиёсатчини айтинг” саволи қўйилган.
Путин Россияда сиёсатчилар рейтингида ҳамон биринчи ўринда қолган. Аммо унинг натижаси бу сафар бор-йўғи 25 фоизни ташкил қилган.
Россияликлар Мудофаа вазири Сергей Шойгу (14 фоиз), Бош вазир Михаил Мишустин (11 фоиз), РЛДП етакчиси Владимир Жириновский (10 фоиз), Алексей Навальнийга (4 фоиз) ишонмоқда.
Сўровномада иштирок этганларнинг 16 фоизи ҳеч кимга ишонмаслигини маълум қилган. 33 фоизи эса овоз беришда иккиланган.
Live
Барчаси