Алимент тўламай, Навоийга қочган ота молхонадан топилди
3-саҳифа
−
23 Октябрь 2025 4156 1 дақиқа
Алиментдан 63 млн сўм қарздорлиги бор сирдарёлик ота бошқа вилоятдаги молхоналардан бирида топилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, ота 3 йил давомида 2 нафар фарзанди учун алимент тўламасдан қочиб юрган. У Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги молхоналардан бирида яширинган ва ходимлар томонидан топиб олинган.
Фуқарога нисбатан қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келгани сабабли 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада алимент тўлашдан қочиб, парда ортига яширинган ота қамалганди. Ўтган йили Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эркак уйидаги кўрпалар тагидан, Наманганда ва Сурхондарёда уй ертўласидан, Хоразмда товуқ фермасидан, Фарғона шаҳрида тунги клубдан, Андижонда холасининг ва Бухорода бувисининг уйидан топилганди. Шунингдек, илгарироқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланганди. Андижон вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота ўз уйининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида, шифер ортидан топилган. Самарқанд вилоятида эса алимент тўлашдан қочиб юрган ота шкаф ичидан чиққан.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025