МТВнинг эртакнамо баёноти, ҳожатхонадан топилган чақалоқ, Эндокринология марказидаги порахўрлик ва куннинг бошқа хабарлари

Жамият

image

8 июль куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Бухорода мудҳиш ЙТҲ: 3 киши вафот этган, 9 киши шифохонада

Бухоро вилоятида 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги “Lacceti” русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Доллар курси ўсишда давом этяпти, евро эса...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 9 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8578,36 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтага нисбатан 3,62 сўмга қимматлашган.

Тошкент шаҳридаги йирик кўчалардан бирида икки ой давомида ҳаракатланиш қисман чекланади

Тошкент шаҳри Нукус кўчасида 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги туфайли кейинги икки ой давомида ҳаракатланиш қисман чекланади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази мамлакатда 9-12 кунлари мамлакатда ҳукм сурадиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказидаги ҳолат юзасидан ССВ баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий – амалий тиббиёт маркази фаолияти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус баёнот берди.

Видеолавҳада акс этган воқеа 2019 йилнинг 13 март куни содир бўлган. Шу куни фуқаро М.Т. қизи М. ва жияни Н.ни ушбу марказ поликлиникасига олиб келган.

Ҳожатхонада туғиб, фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 2 июль куни соат 15:00 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Ф.Т. Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, шифохонага жойлаштирилган.

Бу қўлимиздан келади – Комилов Афғонистонга тинчлик ваъда қилди

Самарқандда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ва мухолифат (Толибон) ўртасида диолог ташкил этилади.

“Ўйлайманки, Афғонистон масаласи фақатгина Афғонистоннинг ўзига ёки бизнинг минтақамизга тегишли масала эмас. Бу жуда катта халқаро муаммо. Глобал муаммо, десак ҳам бўлади. Шунинг учун бунда буюк давлатларнинг роли катта. АҚШ, Хитой, Россия, бундан ташқари, ўзимизнинг минтақамиздан катта давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Эрон иштирокида Марказий Осиё давлатлари 40 йилдан кейин Афғонистонга тинчлик ва барқарорликни олиб келишга биргаликда ҳаракат қиламиз. Бу қўлимиздан келади деб ишонаман”, деди Абдулазиз Комилов. 

Эртакни кимга айтяпсиз?

Ўтган ҳафта QALAMPIR.UZ`да Яшнобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод  Зуфаров ва туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи Вилоят Акромованинг телефондаги ўзаро суҳбати акс этган аудионутқ бўйича журналистик суриштирув эълон қилинган эди. 

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар МТБ ҳамкорлигида махсус комиссия тузилди. Ҳокимлик бундай ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиши, лозим бўлса, мансабдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилган бир пайтда Мактабгача таълим вазирлиги қайд этилган ҳолатга кутилмаган ва "жонсиз" муносабат билдириб чиқди. 

Керак бўлса, ОАВ орқали узр сўраши керак! – Ўтаев Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳаракатларига баҳо берди

Бундан бир неча кун аввал, QALAMPIR.UZ интернет нашрида муаллиф Суннатилла Абдуллаевнинг “Ортиқхўжаев ва унинг ҳокимияти қонунни менсимайди...ми?” номли журналистик суриштируви эълон қилинган эди. 

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти билан ўтган Матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири бундан икки ҳафта аввал рўй берган воқеани эслатиб, қўмита раиси ўринбосари Ўктам Ўтаевга мурожаат қилди ва унинг жавобини олди.

Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллик байрамини ўтказиш бўйича қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 июль куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Туркияда азот заводида портлаш юз берди (видео)

Туркиянинг Кутаҳя шаҳридаги азот фабрикаси йирик портлаш юз берди. Шаҳарнинг турли чеккаларидан эшитилган портлашдан кейин заводдан сариқ тутунл кўтарилган. Воқеа жойига борган гуруҳлар заҳарланмаслиги учун ниқоблар билан ҳаракатланишига тўғри келган.

Нега ўзбекистонлик сайёҳлар Мексикага киритилмади?

Россия паспортига эга бўлган 14 нафар фуқаро Мексиканинг Канкун шаҳрига киритилмади. Уч киши “қора рўйхат”да, уларга мамлакатга киришга тақиқ қўйилган. Яна тўрт нафар йўловчи Россия паспортига эга, аммо Ўзбекистондан келган. Миграция хизмати фикрича, уларнинг паспорти сохта бўлиб чиқиши эҳтимоли бор.

Месси икки йилга терма жамоадан четлатилиши мумкин

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби сардори Лионель Месси Жанубий Америка футбол федерацияси – КОНМЕБОЛ томонидан 2 йил муддатга терма жамоадан четлатилиши мумкин.

Кечагина ўз якунига етган “Америка кубоги-2019” мусобақасида Месси сардорлигидаги Аргентина терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритган эди. Жамоа финалга чиқиш учун ўтказилган баҳсда мезбон Бразилияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг