Туркияда азот заводида портлаш юз берди (видео)

Олам

Кеча, 7 июль куни Туркиянинг Кутаҳя шаҳридаги азот фабрикаси йирик портлаш юз берди. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Кутаҳя-Эскишаҳар йўлининг 7-км.даги азот фабрикаси портлаши оқибатида кўплаб тез ёрдам, полиция гуруҳлари воқеа жойига етиб келган.

Шаҳарнинг турли чеккаларидан эшитилган портлашдан кейин заводдан сариқ тутунл кўтарилган. Воқеа жойига борган гуруҳлар заҳарланмаслиги учун ниқоблар билан ҳаракатланишига тўғри келган.

Кутаҳя ҳокими Умар Тораманнинг сўзларига кўра, дастабки суриштирувлардан кейин қурбонлар борлиги аниқланмаган. Портлаш қувурда газ йиғилиб қолишидан юзага келгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш азот заводи

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг