Ҳожатхонада туғиб, фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёл қўлга олинди
Жамият
−
08 Июль 2019
13899Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида янги туғилган чақалоқнинг ҳожатхонага ташлаб кетилгани борасидаги хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати ОАВга қуйидагича маълумот тарқатди:
Жорий йилнинг 2 июль куни соат 15:00 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Ф.Т. Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси