Нега ўзбекистонлик сайёҳлар Мексикага киритилмади?

Олам

image

Россия паспортига эга бўлган 14 нафар фуқаро Мексиканинг Канкун шаҳрига киритилмади. Бу ҳақда РИА Новости нашри Россиянинг Мехикодаги элчихонаси тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.

Маълум қилинишича, мигрантлар Nordwind компанияси рейсида Мексикага учиб келган. Маҳаллий миграция хизмати уларнинг ташрифи мақсади белгиланган сафар режасига мос келмайди деб топган.

Айни пайтда икки давлат дипломатлари Россия паспортига эга фуқароларнинг киритилмагани бўйича аниқ сабабларни ўрганишмоқда.

Сўнгги кунларда бу Мексика ҳукумати томонидан Канкун аэропортида шаҳар ҳудудига киритилмаган иккинчи россиялик мигрантлар гуруҳи экани айтилмоқда. Маълум бўлишича, аввалроқ чегарачилар ўн кишини ушлаб қолишган.

Миграция хизматининг баёнотига кўра, уч нафар россияликнинг асл мақсади сайёҳликка мос келмаган. Элчихонанинг билдиришича, бу ҳолат келувчиларнинг меҳмонхона бронланганини тасдиқлай олмагани, ортга қайтиш чипталарини кўрсатмагани ёки мамлакатда қолиш учун етарли пул маблағлари мавжудлигини исботлай олмагани туфайли юз берган бўлиши мумкин.

Уч киши “қора рўйхат”да, уларга мамлакатга киришга тақиқ қўйилган. Яна тўрт нафар йўловчи Россия паспортига эга, аммо Ўзбекистондан келган. Миграция хизмати фикрича, уларнинг паспорти сохта бўлиб чиқиши эҳтимоли бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика Миграция

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг