Месси икки йилга терма жамоадан четлатилиши мумкин

Олам

image

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби сардори Лионель Месси Жанубий Америка футбол федерацияси – КОНМЕБОЛ томонидан 2 йил муддатга терма жамоадан четлатилиши мумкин.

Хабарингиз бор, кечагина ўз якунига етган “Америка кубоги-2019” мусобақасида Месси сардорлигидаги Аргентина терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритган эди. Жамоа финалга чиқиш учун ўтказилган баҳсда мезбон Бразилияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Ўша учрашувдан сўнг Месси ўйинни бошқариб борган ҳакамнинг ҳатти-ҳаракатларига тушунмаганлигини, ўйин давомида Аргентина фойдасига пеналти белгиланмагнини айтган эди. Буларнинг ҳаммасига КОНМЕБОЛдаги коррупцияни айбдор қилиб кўрсатган эди.

КОНМЕБОЛ Мессининг бу сўзларини ҳақорат деб қабул қилмоқда. Агар бу тасдиқланса Лео икки йил муддатга Аргентинанинг ўйинларидан четлатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз “Copa Amerika” мусобақаси кейинги йил Аргентина ва Колумбия давлатида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг