Мирзиёев “Арқадағ” билан қўнғироқлашди
Жамият
−
14 Октябрь
3473Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Президентимиз Туркманистон етакчисини шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллик юбилейига бағишланган халқаро форум муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади ҳамда Ашхобод шаҳрида кўрсатилган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди", дейилади хабарда.
Билдирилишича, яқиндаги учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиқиб Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига борган, 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этган ва тадбир доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашувлар ўтказганди. Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга "Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги" эсдалик медалини тантанали равишда топширди ва аэропортда уни кузатиб қўйди.
LiveБарчаси