Миграцияда бизга рақам эмас, сифат керак! – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
13:08 521 2 дақиқа
Жорий йилда 34 та давлатда 287 минг кишини ишга жойлаштириш имконияти бор. Аммо бу имкониятлар ҳақида одамлар етарлича хабардор эмас, Миграция агентлиги билан “маҳалла еттилиги” ўртасидаги алоқа ҳам самарали йўлга қўйилмаган. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда сўз очди.
Қайд этилишича, хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш тартиби соддалаштирилгач, икки йилда уларнинг сони уч баравар кўпайган. Ушбу агентликлар орқали хорижда ишга жойлашганлар эса беш карра ортган. Президент соҳада хатолар, коррупция ва фуқароларни алдаш ҳолатлари ҳам бўлганини айтган. Муаммоларни бартараф этиш учун алоҳида қонун қабул қилиниб, ҳуқуқий асос яратилган.
Келаси йилдан фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифаси хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилади. Юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир киши учун агентликка 1,5 миллион сўмдан рағбат пули тўланади.
Ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади. Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертларга ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар божхона божидан озод қилинади.
Шу билан бирга, хусусий бандлик агентликлари тўлиқ шаффоф тизимда ишлайди, уларнинг рейтинги юритилади. Фуқаронинг аниқ ишга жойлашиши, ҳуқуқлари таъминланиши, юқори даромад олиши ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезон бўлади.
Президент бир ойда агентликлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қарор лойиҳасини киритиш, ушбу фаолиятни ижтимоий хизмат сифатида кўриб, солиққа тортишни шунга мос равишда соддалаштиришга топшириқ берган.
Халқаро меҳнат бозорида йирик рекрутинг компаниялари иш берувчилар билан малакали мутахассислар ўртасида муҳим боғловчига айланган.
Бундай компаниялар Ўзбекистонда ҳам мутахассисларни ўзлари тайёрлаб, тўғридан-тўғри ишга жойлаштириши учун шароит яратиш зарур. Келаси йил мамлакатда иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.
Жорий йилда 34 та давлатда 287 минг кишини ишга жойлаштириш имконияти бор. Аммо бу имкониятлар ҳақида одамлар етарлича хабардор эмас, Миграция агентлиги билан “маҳалла еттилиги” ўртасидаги алоқа ҳам самарали йўлга қўйилмаган.
“Шу боис, мазкур тизимни ҳам ўзгартирамиз. Миграцияда бизга рақам эмас, сифат керак! дейди Президент.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь