Шавкат Мирзиёев Иорданияга жўнаб кетди
Ўзбекистон
−
341 1 дақиқа
Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф дастуридан Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиш, Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доираларининг бизнес форумида қатнашиш ҳамда бошқа қўшма тадбирлар ўрин олган.
Live
Барчаси