Президент бортини Иорданияда қирувчи самолётлар қўриқлаб борди (видео)

Ўзбекистон

−

visibility215 timer1 дақиқа

image

Бугун, 23 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Иорданияга борди. Малика Алия номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва маликаси Рания ал-Абдулла кутиб олди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли бортини Иордания ҳудудида F-16 Fighting Falcon қирувчи самолётлари қўриқлаб борди. 

Маълумот учун, General Dynamics F-16 Fighting Falcon – (“Жанговар лочин”) кўп мақсадли енгил қирувчи самолёт ҳисобланади. Тўртинчи авлодга мансуб ушбу қирувчи АҚШда ишлаб чиқилган бўлиб, юқори манёврлилиги, электрон бошқарув тизими ва кенг кўринишга эга фонари билан ажралиб туради. У “ҳаво-ҳаво” ва “ҳаво-ер” синфидаги бошқарилувчи ракеталар, бошқариладиган ҳамда эркин тушувчи авиабомбалар ва 20 миллиметрли М61А1 тўпи билан қуроллана олади, бу эса унга ҳаво устунлигини таъминлашдан тортиб ердаги нишонларга юқори аниқликда зарба беришгача бўлган кенг кўламли жанговар вазифаларни бажариш имконини беради. Иордания Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёридаги F-16 қирувчилари парки бир неча босқичда шаклланган: 1997 йилдан бошлаб Peace Falcon дастурлари доирасида АҚШдан F-16A/B MLU русумидаги самолётлар олинган, кейинчалик Бельгия ва Нидерландия Ҳарбий-ҳаво кучлари захирасидан қўшимча F-16AM/БМ қирувчилари топширилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг