Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди
Ўзбекистон
−
668 1 дақиқа
Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Иорданияга борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат ҳаво ҳудудида давлат раҳбарининг самолётига Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилган.

Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Президент ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олган.





Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортган. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Live
Барчаси