Мени 561 йилга қамашмоқчи – Трамп
Олам
−
03 Август 2023
5866АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп 561 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда у кеча, 2 август куни юридик тўловлари учун очилган жамғарманинг электрон почтаси орқали тарафдорларига маълум қилди.
Собиқ президентга учта жиноий иш бўйича жами 78 та, шунингдек, 2020 йилги сайловларни сохталаштириш каби айбловлар қўйилган.
“Инсофсиз Жонинг макри билан Адлия вазирлиги яна ноқонуний равишда айблаб, сўлчиларнинг жодугарлар ови туфайли мени 561 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиши мумкин”, деб ёзади у.
Шунга қарамай, унга қўйилган барча айбловлар учун жазо белгиланиши ҳақиқатдан йироқ. Чунки АҚШда айбланувчилар камдан-кам ҳолларда айбланган барча жиноятлар учун энг кўп қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Маълумот учун, унга нисбатан бундан олдин ҳам прокурор Жек Смит унинг Трампнинг тарафдорлари томонидан Капитолийга уюштирилган ҳужум бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Бу воқеа собиқ президент сайловда Байденга ютқазганидан сўнг, 2021 йилнинг 6 январида содир бўлган.
Дональд Трамп, шунингдек , Оқ уйни тарк этганидан кейин АҚШ ядровий дастурига оид ўнлаб қутилардаги махфий ҳужжатларни ўзи билан Мар-а-Лагодаги мулкига олиб кетгани юзасидан 40 та федерал айблов бўйича қўшимча юридик муаммоларга дуч келмоқда.
2016 йилда Трампнинг шахсий адвокати ва Майкл Коэн порноактриса Сторми Дэниелсга у ва собиқ президент ўртасидаги ишқий муносабатларни ошкор қилмаслиги учун пул бергани ҳақидаги даъво бўйича Манхеттен округи прокурорининг 34 та айблов хулосаси ҳам Дональд Трампга қаратилган.
Бундан ташқари, у 2020 йилда Жоржия штати Фултон округидаги сайловларга аралашганликда ҳам гумонланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан иш очилгач, у АҚШ тарихида жиноий жавобгарликка тортилган илк президент бўлганди. Трампга қўйилган айбловлар 2024 йилги президентлик сайловларида унинг имкониятларини ошириб юбориши айтилганди. 4 апрель куни эса у ҳибсга олиниб, бироздан сўнг қўйиб юборилганди.
LiveБарчаси