Масжиддаги газ портлашида 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда газ портлагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу портлашда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек” МФЙ Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Зудлик билдан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса оқибатида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

Хабарга кўра, чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

“Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот”, туман Фавқулодда вазият давлат қуйи тизими хизматлари куч, воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса содир бўлгани хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган ва бунинг ортидан ёнғин чиққанди. 27 март куни эса Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги 5 қаватли унинг 2-қаватида жойлашган хонадонда тўпланиб қолган табиий газнинг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Масжид Андижон газ портлаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг